Raqamli iqtisodiyotga o’tish davrida liderlarni boshqarish orqali mehnat unumdorligini oshirish

B.E.Tagayev, X.N.Abdullayeva

Annotatsiya

Глобал ўзгаришлар рақамли технологияларни яратиш ва тарқатишда иштирок этиш учун ҳам, улардан кундалик ҳаётда фойдаланиш учун ҳам зарур бўлган тубдан янги кўникма ва малакаларни шакллантиришни талаб қилади. Рақамли иқтисодиёти мамлакатлар ва инсонлар ҳаётинга секин асталик билан сингиб борар экан, ҳар бир жараёнга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шу нуқтаи назардан, инсон ресурсларини бошқариш жараёнларини ҳам ўз таъсир доирасига қамраб олади. Инсон ресурсларини ривожланиши бевосита уларнинг меҳнат унумдорлигига таъсир кўрсатади. Кундан кунга янги билимлар вужудга келаётган шароитда лидерларни бошқариш актуал масала бўлиб қолмоқда. Сабаби лидер хар томонламма замон талабига мос бўлса, қўл остидаги ходимларининг мехнат унумдорлиги ошади ва бу ташкилот фаолиятига таъсир кўрсатади. Ривожланаётган давлатлар хозирги кунда асосий эътиборни лидерларни шаклллантириш орқали самарадорликни оширишга урғу бермоқда. Лидер бу гуруҳда асосий рол ўйнайдиган, унинг аъзолари учун авторитет ва ҳаракат вектори бўлган шахсдир.

Ушбу мақола рақамли иқтисодиётга ўтаётган шароитда лидерларни бошқариш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш мумкинлиги моҳиятини очиб беради ва тўртта та йирик корхонада ўтказилган тадқиқот натижаси шундан иборатки, рақамли иқтисодиёт даврида лидерларни тўлақонли бошқариш ва меҳнат унумдорлигини ошириш учун сўровнома ўтказиши ва натижага биноан лидерлар ва ходимларни бозор талабига биноан ихтисослаштириб ўқитиш ва малакасини ошириш, кареърада кўтарилиш ва ҳаттоки HR стратегиясини тузиши мумкинлиги аниқланди.

Kalit so'zlar:

Рақамли иқтисодиёт, меҳнат унумдорлиги, лидер.

Foydalanilgan manbalar:

  1. Bass, B. M. (2008). (2008). Bass and Stogdill’s handbook of leadership: A survey of theory and research (4th ed.): Vol. NY: Free Press.
  2. (n.d.). Microelectronics Revoluition.
  3. Gasiorek, J., & Ebesu Hubbard, A. (2017). Perspectives on perspective-taking in communication research. Review of Communication, 87–105.
  4. Katz, R. (n.d.). Skills of an Effective Administrator.
  5. Mumford, M. D., Zaccaro, S. J., Harding, F. D., Jacobs, T. O., & Fleishman, E. A. (2000a). LEADERSHIP SKILLS FOR A CHANGING WORLD: SOLVING COMPLEX SOCIAL PROBLEMS.
  6. Mumford, M. D., Zaccaro, S. J., Harding, F. D., Jacobs, T. O., & Fleishman, E. A. (2000b). LEADERSHIP SKILLS FOR A CHANGING WORLD: SOLVING COMPLEX SOCIAL PROBLEMS.

DOI manzili: DOI

PDF (866,35 kBt)